• 12 076 сум
    63.77
  • 13 800 сум
    69.27
  • 157 сум
    -0.82
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 076 сум
    63.77
  • 13 800 сум
    69.27
  • 157 сум
    -0.82
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 9 июля 2020

Isuzu жарликка ағдарилиб кетди: икки нафар киши ҳалок бўлган

Наманган вилоятида цемент юкланган Isuzu русумли автомобиль ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўлнинг четидаги жарликка ағдарилиб кетган.

1417
0
tergov.uz

8 июль куни соат 07:30да Наманган вилоятида 28 ёшли Ж.Ж. цемент юкланган Isuzu русумли машинасида кетаётганида, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, бошқарувни йўқотган ва йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетиб, жарликка ағдарилган.

Оқибатда автомобиль ҳайдовчиси Ж.Ж. ва йўловчиси 23 ёшли Ш.Ж. тан жароҳатлари олиб, ҳодиса жойида вафот этган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги тергов департаменти хабар бермоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан ЎзР ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1417
0