• 12 012 сум
    32.29
  • 13 935 сум
    30.27
  • 166 сум
    1.13
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 012 сум
    32.29
  • 13 935 сум
    30.27
  • 166 сум
    1.13
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 10 июля 2020

Синоптиклар ўзбекистонликларни дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кутаётгани ҳақида маълумот берди

Дам олиш кунлари республиканинг айрим туманларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда.

1967
0
Марат Наджибаев/UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун ва эртага республика бўйича об-ҳаво вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Фақат Тошкент, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Шарқий Қозоғистондан кираётган салқин ҳаво оқими Ўзбекистонда кундузги ҳароратнинг пасайишига олиб келди. Бугун ва эртага кундузи ҳаво ҳарорати +32…+35, шимол, жануб ва чўл зонасида +37…+39 даражани ташкил қилади.

Тунги ҳарорат +19…+24 даража атрофида сақланиб қолади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин.

Якшанба куни Ўзбекистоннинг текислик ҳудудида об-ҳаво қуруқ ва очиқ бўлади, фақат республиканинг тоғли туманларида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Нисбатан салқин ҳаво оқими таъсири якшанба куни ҳам сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати кечаси +19…+24, кундузи +32…+37 даража бўлади. Мамлакат жануби ва чўл зонасида ҳарорат 39 даражагача исийди.

1967
0