• 12 093 сум
    4.37
  • 13 867 сум
    65.45
  • 155 сум
    0.75
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 093 сум
    4.37
  • 13 867 сум
    65.45
  • 155 сум
    0.75
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
16 июля 2020

7 соат ичида Тошкентда 90га яқин янги ҳолатлар қайд этилди

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 15 мингга яқинлашди.

1305
0
Мудофаа вазирлиги

16 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 204тага ошиб, 14991 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 44 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 126 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 87 нафари тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 39 нафари аҳоли орасида), 34 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 8655 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 6263 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

1305
0