• 12 076 сум
    63.77
  • 13 800 сум
    69.27
  • 157 сум
    -0.82
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 076 сум
    63.77
  • 13 800 сум
    69.27
  • 157 сум
    -0.82
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
16 июля 2020

ССВ яна бир ўлим ҳолатини қайд этди

75-қурбон бўлган Тошкент туманида яшовчи 42 ёшли фуқаро Т.А. ҳам икки томонлама пневмониядан вафот этган.

1503
0
ЎзА

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, Тошкент вилоятининг Тошкент туманида яшовчи 42 ёшли фуқаро Т. А. (эркак) шу йилнинг 29 июндан 12 июлга қадар Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказининг жарроҳлик бўлимида ўткир панкреатит, ўт қопи жарроҳлик йўли билан олиб ташлаш амалиёти, геморагик панкранекроз, ошқозон ости безини дренажлаш ташхиси билан даволанган.

Шунингдек, бемордан “COVID-19” инфекциясига намуна олинган ва касаллик тасдиқланган. 

Унга ўткир тотал ёғли панкреонекроз, ўткир холецистит, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Шунингдек, юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония, қандли диабет каби ҳамроҳ касалликлари билан ҳам оғриган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида тиббиёт мутахассислари томонидан консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган бўлса-да, беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, мутахассислар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион чораларларга қарамасдан, икки томонлама пневмониядан вафот этган.

1503
0