Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Девонинг Сурхондарё вилоятида фаолият кўрсатувчи ходимлари томонидан Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида фаолият кўрсатувчи “ROSHER” оилавий корхонаси раҳбари Р. Кичкиловнинг АТ “Халқ банки” Сурхондарё вилоят филиали ходимлари хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилган.
Аниқланишича, “ROSHER” оилавий корхонаси раҳбари Р. Кичкилов жорий йилнинг март ойида фаолиятини кенгайтириш мақсадида ишлаб чиқариш учун жами 1 млрд. сўмлик кредит маблағи олиш учун АТ “Халқ банки” Сурхондарё вилоят филиалига мурожаат қилганлиги, банк томонидан жорий йилнинг май ойига қадар, қарийб 2 ойдан буён ажратиб берилиши таъминланмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан, оилавий корхонага зудлик билан кредит маблағи ажратилиши таъминлаш бўйича вакил девони томонидан банк бошқарувига хат киритилди.
Кўрилган чора тадбирлар натижасида, “ROSHER” оилавий корхонаси раҳбари Р. Кичкиловга 1 млрд. сўм миқдоридаги кредит маблағи ажратилиб, таъминотчи корхонанинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилиши таъминланди.