• 11 989 сум
    -30.16
  • 13 664 сум
    -25.96
  • 153 сум
    -0.38
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 989 сум
    -30.16
  • 13 664 сум
    -25.96
  • 153 сум
    -0.38
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 21 июля 2020

«Ватандошларни хориждан олиб келишни тўхтатиш ва хорижда уларнинг даволанишини молиялаштириш керак» — «Миллий тикланиш» партияси раҳбари

Алишер Қодиров мамлакатга кирган вируснинг янги штамми Ўзбекистон учун яна ҳам хавфли бўлиши мумкин деб ҳисобламоқда.

2816
0
railway.uz

«Миллий тикланиш» партияси раиси Алишер Қодиров хориждаги ўзбекистонликларни ватанга қайтармасликни тавсия қилди.

«Вирусларни аниқлаш ва улар билан курашишда Исроил давлатидаги тажриба ўргангулик. Улар 2020 йилнинг 1 сентябригача барча кирувчилар учун чегараларини ёпди. Нимага? Чунки ичкарига кирган ҳар бир инсон вируснинг янги, бораётган жойидаги муҳитга мослашмаган турини олиб кириши мумкин. Бу янги тўлқин дегани.

Пайғамбаримиз ҳам «Вабо тарқалган жойга борманг, агар турган жойингизда вабо бўлса у ердан кетманг», деб бекорга айтмаганлар.

Хориждан ватандошларни олиб келишни тўхтатиш, уларни турган мамлакатларида даволанишларини молиялаштириш ҳақида ўйлашимиз керак. Бу биринчи навбатда ўша ватандошнинг қариндошларига, қолаверса бутун Ўзбекистонга яхшилик бўлади.

Яна бир янги штамм халқимиз учун жуда оғир бўлади», - деб ёзган Алишер Қодиров ўзининг Telegram-каналида.

2816
0