• 12 076 сум
    63.77
  • 13 800 сум
    69.27
  • 157 сум
    -0.82
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 076 сум
    63.77
  • 13 800 сум
    69.27
  • 157 сум
    -0.82
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
21 июля 2020

Тошкентда бепул дори-дармон қутичалари кимларга тарқатилади?

Тошкентда бепул дори-дармон қутичалари тарқатилиши ҳақида маълум қилинган, аммо кимларга ва қандай тартибда тарқатилишига аниқлик киритилмаган эди.

1634
0
Халқаро пресс-клуб

Кеча, 20 июль куни расмий манбаларда Тошкент шаҳрида 21 июлдан бошлаб бепул дори-дармон қутичалари тарқатилиши маълум қилинган, аммо мазкур дори воситалари кимларга ва қандай тартибда берилиши ҳақида маълум қилинмаган эди. Бу эса ўз навбатида маҳаллий аҳоли ўртасида турли тушунмовчиликларни келтириб чиқарди.

Бугун, 21 июль куни АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков мазкур масалага аниқлик киритди.

Нурмат Отабековнинг маълум қилишича, COVID-19 га чалинган беморлар бирламчи бўғим, яъни амбулатор-поликлиника муассасалари томонидан  назоратга олинади ва зарур дорилар билан таъминланади.   

Эслатиб ўтамиз, кеча Халқаро пресс-клуб сессиясида ССВ ҳузуридаги Мувофиқлаштириш кенгаши раиси Ҳабибулло Оқилов “Гидроксихлорохин” дори препарати стационар шароитда даволанаётган беморларда фойдаланилаётгани, аммо уй шароитида даволанаётган симптомсиз беморлар протоколидан ушбу препарат олиб ташланганини маълум қилган эди. 

"Тўғри, уй шароитида даволанаётган беморларга бепул етказиб берилаётган дори-дармонлар қутичасида “Гидроксихлорохин” дори препарати бор эди. Эндиликда унинг ўрнига “Авиган” қўшилди ва 5 минг дона дори-дармон қутичаси тайёрланди. Улар эртадан бошлаб Тошкент шаҳри аҳолиси учун тарқатила бошлайди", деган эди Ҳабибулло Оқилов.

1634
0