• 12 012 сум
    7.46
  • 13 731 сум
    39.74
  • 158 сум
    1.03
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 012 сум
    7.46
  • 13 731 сум
    39.74
  • 158 сум
    1.03
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
22 июля 2020

Бир кечада 300га яқин янги ҳолатлар қайд этилди

Даволанаётган беморлар сони 8,5 мингдан ошди.

1373
0
Хоразм вилояти ҳокимлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, 22 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 290тага ортиб, 18 171 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 131 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 61 нафар Андижон вилоятида, 50 нафари Сурхондарё вилоятида, 19 нафари Қашқадарё вилоятида, 16 нафари Наманган вилоятида ҳамда 13 нафари Хоразм вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 9 521 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (52 фоиз) соғайган.

Ҳозирда 8 554 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 101 нафари оғир, 32 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Аввалроқ, вазирлик коронавирусга чалинган қорақалпоғистонлик бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этганини маълум қилганди.

1373
0