• 11 989 сум
    -30.16
  • 13 664 сум
    -25.96
  • 153 сум
    -0.38
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 989 сум
    -30.16
  • 13 664 сум
    -25.96
  • 153 сум
    -0.38
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 22 июля 2020

Андижонда 53 ёшли эркак ёш йигитни пичоқлади

Фуқаро хўжалик пичоғи билан Р.Ш.нинг ўнг кўкрак қисмига бир маротаба уриб тан жарохати етказган.

1651
0
Скриншот

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати 2020 йил 21 июль куни ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳрида пичоқбозлик бўлгани акс эттирилган видео тасвирларга расмий муносабат билдирди.

Мазкур ҳолат ўрганилганда, шу  куни соат 16:30 ларда, Андижон шаҳрида яшовчи, 1967 йилда туғилган фуқаро С.Т Андижон шаҳар Ўзбекистон кўчасида жойлашган “Бекзод” номли ошхонага овқат олиб кетиш учун келиб, шу ошхона ишчиси 1998 йилда туғилган Р.Ш билан ўзаро жанжаллашиб кетишган.

Жанжал давомида С.Т шу ерда бўлган хўжалик пичоғи билан фуқаро Р.Ш.нинг ўнг кўкрак қисмига бир маротаба уриб тан жарохати етказган.  Фуқаро С.Т. воқеа жойидан ташқарига чиқиб қочиб кетаётган вақтида ошхона ишчилари томонидан калтакланиб, унга нисбатан ҳам тан жароҳати етказилган. Бунинг оқибатида Р.Ш.  ва С.Т.лар касалхонага ётқизилган. С.Тдан ашёвий далил сифатида хўжалик пичоғи олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “е” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинди.

1651
0