• 12 019 сум
    -82.76
  • 13 690 сум
    -122.1
  • 154 сум
    0.12
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 019 сум
    -82.76
  • 13 690 сум
    -122.1
  • 154 сум
    0.12
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 22 июля 2020

Тест синовлари карантин чекловлари бекор қилинса, ўтказилади – ДТМ

Олий таълимга кириш имтиҳонлари учун тест синовлари карантин чекловлари қачон бекор қилинса, ўшанда ўтказилади. 

1455
0
Uzreport.news

Бугун, 22 июль куни АОКА залида бўлиб ўтаётган «2020-2021-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш якунлари, таҳлил ва хулосалар» мавзусидаги матбуот анжуманида имтиҳон қачон ўтказилишига ойдинлик киритилди.

– Имтиҳонни кейинга кўчириш бўйича таклиф берилган. Карантин чекловлари қачон бекор қилинса, тест синови ўшанда ўтказилади. Агар 15 августда бекор қилинса, 15 августдан кейин, 1 сентябрда бекор килинса, 1 сентябрдан кейин ўтказилади. 

Шунингдек, тест синовига киритилаётган абитуриентда иситма аниқланса, у тест синовларига киритилмайди ва абитуриент тест синовлари тўлиқ тугаганидан сўнг 4 кун ўтиб тест синовларига қўйилади. Яъни улардан алоҳида тест синовлари олинади, - деди ДТМ бош бошқарма бошлиғи Барно Ражабов.

1455
0