• 12 054 сум
    18.81
  • 13 932 сум
    16.93
  • 167 сум
    -0.9
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 054 сум
    18.81
  • 13 932 сум
    16.93
  • 167 сум
    -0.9
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
22 июля 2020

Коронавирусдан нечта одам уй шароитида даволанаётгани маълум бўлди

Республика махсус комиссияси марказий штаби аъзоси COVID-19 билан касалланган нечта одам уй шароитида даволанаётгани ҳақида маълумот берди.

2361
0
Хоразм вилояти ҳокимлиги

Жўшқин Қосимовнинг сўзларига кўра, 22 июль соат 10:00 ҳолатига уй шароитида даволанаётган кишилар сони 1706 нафарни ташкил қилмоқда.

Хусусан, Қорақалпоғистонда — 58, Aндижон вилоятида — 136, Жиззах вилоятида — 22, Навоий вилоятида — 40, Наманган вилоятида — 21, Самарқанд вилоятида — 96, Сирдарё вилоятида — 156, Сурхондарё вилоятида — 101, Қашқадарё вилоятида — 21 нафар киши.

Пойтахтда ҳамда Тошкент вилоятида эса 1050 нафар фуқаро уй шароитида даволаняпти.

«Уларнинг барчаси шифокорлар назоратида бўлиб, керакли тавсиялар бериб бориляпти. Бепул дори-дармонлар ҳамда бир марталик тиббий ниқобларни етказиб бериш йўлга қўйилган», - деган штаб аъзоси.

Аввалроқ, 5 июлдан бошлаб коронавирус касаллиги аниқланган беморларга уй шароитида даволанишлари мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди. Уйда даволанаётган беморлар 10 кун давомида кузатувда бўлади. Тест натижаларига қараб, кузатув бекор қилинади ёки давом эттирилади.

2361
0