Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабарига кўра, бугун соат 15:35 ларда Олмазор тумани Қорасарой кўчаси 314 уйда жойлашган "Қурилиш моллари" дўконида ёнғин келиб чиққан. Ёнғин натижасида қурилиш моллари дўконларида жами 200 кв.м майдон ёнган.
Ёнғин қутқарув жанговор бўлимлари маънзилга 15:41да этиб борган ва кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида 16:14да ёнғин тўлиқ бартараф этилган ҳамда дўконларнинг 2000 кв.м майдони сақлаб қолинган.
Ёнғин жойига 6 та ёнғин-қутқарув теҳникалари жалб этилган. Ҳозирда ёнғин сабаблари ва ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.