• 12 012 сум
    7.46
  • 13 731 сум
    39.74
  • 158 сум
    1.03
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 012 сум
    7.46
  • 13 731 сум
    39.74
  • 158 сум
    1.03
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 22 июля 2020

Андижондаги маҳаллалардан бири мансабдорлари 8200 долларни талон-торож қилди

Улар фуқароларга асоссиз равишда моддий ёрдам пуллари тўлаб берган.

1722
0
UzNews.uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг UzNews.uz’га маълум қилишича, Андижон вилояти Шаҳрихон тумани маҳаллаларидан бирининг мансабдор шахслари давлат бюджети маблағларини талон-торож қилишган.

Маълум қилинишича, Департаментнинг Шаҳрихон туман бўлими томонидан вилоят Давлат молиявий назорат бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, тумандаги “Якка тут” МФЙ мансабдор шахслари томонидан кам таъминланган оилалар тоифасига кирмайдиган 51 нафар фуқароларга асоссиз равишда моддий ёрдам пуллари тўлаб берилиши оқибатида 82,2 млн. сўм бюджет маблағлари талон-торож қилганликлари аниқланган.

«Мазкур ҳолат юзасидан МФЙ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми “а,в,г” бандлари ва 209-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», дейилади Департамент хабарида.

1722
0