• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
24 июля 2020

Коронавирусга чалинганлар сони 19 мингга яқинлашди

Тошкентда 64та янги ҳолат қайд этилди.

1479
0
Миллий гвардия

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 24 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 18 986 (+118) нафарни ташкил этганини маълум қилди.  

Янги касалланиш ҳолатларининг 64 нафари Тошкент шаҳрида, 31 нафар Самарқанд вилоятида, 18 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда 10 149 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (53 фоиз) соғайган.

Ҳозирда 8 734 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 118 нафари оғир, 30 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Аввалроқ, коронавирусга чалинган Жиззах шаҳрида яшаган 57 ёшли бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этганини маълум қилган эди.

1479
0