26 июль куни Наманган шаҳрининг Олмазор кўчасида Cobalt ҳамда Damas тез ёрдам машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ хабар бермоқда.
Cobalt ҳайдовчиси ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, қарама қарши томондан келаётган Damas русумли тез ёрдам машинасига урилиб кетган.
Натижада Cobalt ҳайдовчиси кўкрак қафасининг юмшоқ тўқимаси шикастланган. Тез ёрдам ҳайдовчиси оғир қўшма шикаст, бош мия ёпиқ шикасти, ўнг оёқ сон суягини ёпиқ синиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган.
Тез ёрдам машинасида йўловчи сифатида кетаётган фуқаро эса оғир тан жароҳати олиб, кўрсатилган тез тиббий ёрдамга қарамай, шифохонада вафот этган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.