• 12 692 сум
    100.85
  • 14 511 сум
    -34.54
  • 158 сум
    4.62
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 692 сум
    100.85
  • 14 511 сум
    -34.54
  • 158 сум
    4.62
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 27 июля 2020

Янги портал орқали давлат харидлари ва инвестиция лойиҳаларида коррупция йўқотилади

Президент бошчилигида ўтказилган йиғилишда инвестиция лойиҳаси коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилиши таъкидланди.

1213
0
president.uz

Шавкат Мирзиёев бошчилигида бугун, 27 июль куни яширин иқтисодиётни қисқартириш бўйича ўтказилган йиғилишда давлат харидлари ва инвестиция лойиҳаларида коррупцияга чек қўйиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. 

Бунинг учун Молия вазирлигига бу борада шаффофликни таъминлаш, жамоат назорати ва рақобатни кучайтириш мақсадида Давлат харидлари ахборот порталини ишга тушириш топширилди.

Эндиликда ҳар бир инвестиция лойиҳаси коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилиши белгиланди. 2021 йилдан бошлаб ушбу тизим марказлашган маблағлар ҳисобига амалга ошириладиган барча лойиҳаларга татбиқ этилади.

Давлат органларида ҳам яширин иқтисодиёт ва коррупцияга қарши мувофиқлик тизими жорий этилмоқда. Хусусан, Қурилиш, Соғлиқни сақлаш ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликларида, “Ўзбекнефтгаз” ва “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятларида бу борада ишлар бошланган. Йил якунигача яна 14 та ташкилотда ва давлат улушига эга 10 та банкда ушбу тизимни жорий этиш вазифаси қўйилди.

Соҳалар ва йўналишлар кесимида коррупцияга қарши курашиш бўйича “йўл хариталари” ишлаб чиқиш ҳамда ижросини муҳокама қилиб бориш юзасидан топшириқлар берилди.

1213
0