• 12 012 сум
    7.46
  • 13 731 сум
    39.74
  • 158 сум
    1.03
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 012 сум
    7.46
  • 13 731 сум
    39.74
  • 158 сум
    1.03
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
28 июля 2020

Ўзбекистонда COVID-19’ни аниқлови тест тизими оммавий тарзда ишлаб чиқарила бошланди

40 минг дона тест Жиззах, Андижон ва Тошкент шаҳри ва Республика санитария-эпидемиологик осойишталик агентликларига топширилди.

2119
0
UzNews.uz

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази биотехнологлари томонидан COVID-19 касаллигини келтириб чиқарувчи SARS-CoV-2 коронавирусини аниқлови тест тизими ишлаб чиқилганди. Айни кунларда 100 минг дона тест тизимини ўз ичига олган навбатдаги партия ишлаб чиқарилди.  

Улардан 40 минг донаси Жиззах, Андижон ва Тошкент шаҳри санитария-эпидемиологик осойишталик агентлик лабораторияларига ҳамда Республика санитария-эпидемиологик осойишталик агентликларига топширилди. Қолган 60 мингтаси бошқа вилоятларга чиқарилади.

Ҳозирги кунга келиб республикада кунига 20 000 тест ўтказилишга талаб мавжуд. Илғор технологиялар маркази олимлари томонидан ишлаб чиқилган тест системаси Марказнинг стартапларидан бири сифатида “Biotest- LAB” МЧЖ томонидан оммавий ишлаб чиқаришга қўйилди. 

Хабарда стартап ҳар ҳафта 100 мингтагача тест тизими ишлаб чиқариш қувватига эгалиги таъкидланган.

2119
0