• 11 960 сум
    -71.16
  • 13 670 сум
    -94.57
  • 153 сум
    -0.71
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -71.16
  • 13 670 сум
    -94.57
  • 153 сум
    -0.71
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 28 июля 2020

Қорақалпоғистонда учта “фура” иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Иккита юк машинаси бутунлай ёниб кетган

ЙТҲда икки нафар украиналик юк ташувчилар бошқарувидаги «VOLVO» русумли юк автомашиналари ҳам қатнашган.

1574
0
Тергов департаменти

Жорий йилнинг 23 июль куни соат 18:05 да ҳайдовчи 26 ёшли Ш.С., ўзининг бошқарувидаги «DAF FT XF 105» русумли юк автомашинада Қўнғирот тумани «Жаслиқ» посёлка фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтувчи А-380 автомобиль йўлининг 1009-1010 километрлари оралиғида ҳаракатланиб кетаётганида, автомашина бошқарувини йўқотиб, ушбу йўлнинг қарама-қарши томонига ўтиб кетиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Украина Республикаси фуқароси 32 ёшли И.С.,нинг бошқарувида бўлган «VOLVO» русумли юк автомашинасининг чап ён томонига бориб урилиб, ушбу юк автомашинадан кейин ҳаракатланиб келаётган Украина Республикаси фуқароси 29 ёшли Ю.К.,нинг бошқарувида бўлган «VOLVO» русумли юк автомашинасининг олди томонига урилиб йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, ЙТҲ натижасида «DAF FT XF 105» русумли юк автомашинаси ҳайдовчиси Ш.С., ҳодиса содир бўлган жойда вафот этган.

Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида «DAF FT XF 105» русумли юк автомашинаси ҳамда Ю.К., бошқарувидаги «VOLVO» русумли юк автомашиналарида ёнғин келиб чиқиб, ҳар иккала юк автомашинаси бутунлай ёниб кетган.

1574
0