• 12 089 сум
    23.49
  • 13 802 сум
    47.33
  • 154 сум
    -1.19
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 089 сум
    23.49
  • 13 802 сум
    47.33
  • 154 сум
    -1.19
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 28 июля 2020

Гуруч курмаксиз бўлмас экан-да — Светлана Ортиқова қорақалпоғистонлик ҳамкасбларига баҳо берди

Маҳаллий оммавий ахборот воситалари ходимлари қоқ ярим тунда прокуратура органларига чақиртирилган.

1494
0
senat.uz

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари Светлана Ортиқова қорақалпоғистонлик ҳамкасбларининг журналистга нисбатан қилган хатти-ҳаракатларига муносабат билдирди. Бу ҳақда Светлана Ортиқова «Xabar.uz» мухбири билан суҳбатда маълум қилди. 

Унда Светлана Ортиқова қуйидагиларни маълум қилган:

— Кеча шу масалада Қорақалпоғистон прокурори билан гаплашдим. Вазиятни муҳокама қилиш жараёнида ҳолат юзасидан суриштирув ўтказган ходимларнинг хатти-ҳаракатини оқлаб бўлмаслиги айтиб, уларга қаттиқ танбеҳ бердим. Қорқалпоғистонлик айрим ҳамкасбларим кечанинг ўзида маҳаллий журналистлардан узр сўрашган.... 

Айни пайтда ўша ходимларининг хатти-ҳаркаратлари ўрганилмоқда, натижасига қараб тегишли чора кўрилади. Начора, гуруч курмаксиз бўлмас экан-да...  Бироқ бу — энди нотўғри ахборот тарқатилганлик ҳолати «ёпилиб» кетар экан-да, деган маъно англатмайди. Ҳозирги кунда мазкур ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда. Натижасига қараб, қонунийлик таъминланади барибир, деган у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жоқорғи Кенеси раиси Муса Ерниязовнинг ўлими ҳақидаги ёлғон ахборотни улашгани учун айрим маҳаллий оммавий ахборот воситалари ходимлари қоқ ярим тунда прокуратура органларига чақиртирилиб, тушунтиришлар хати ёздирилган ва улардан иш қуроллари олиб қўйилгани тарқалган эди.

1494
0