• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
29 июля 2020

Ўзбекистонда коронавирусдан даволанаётганлар сони 9,7 мингдан ошди

Республиканинг 8та ҳудудида 276та янги ҳолат қайд этилди.

1382
0
Миллий гвардия

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2020 йил 29 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 276тага ошиб, 22 169 нафарни ташкил қилгани ҳақида маълум қилди.  

Янги касалланиш ҳолатларининг 153 нафари Тошкент вилоятида, 51 нафари Тошкент шаҳрида, 30 нафари Наманган вилоятида, 12 нафари Сирдарё вилоятида, яна 12 нафари Фарғона вилоятида, 11 нафари Қашқадарё вилоятида, 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида ҳамда 3 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда 12 265 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (55 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 9 777 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 209 нафари оғир, 88 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Аввалроқ, Тошкент шаҳар Яккасарой туманида яшаган 52 ёшли эркак бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этгани маълум қилинганди.

1382
0