• 12 012 сум
    7.46
  • 13 731 сум
    39.74
  • 158 сум
    1.03
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 012 сум
    7.46
  • 13 731 сум
    39.74
  • 158 сум
    1.03
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 30 июля 2020

Қорақалпоғистонда маст ҳайдовчи ЙТҲга сабабчи бўлди. Профилактика инспектори вафот этди

«Nexia-3» қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб «Nexia-1»га келиб урилган.

1191
0
qriiv.uz

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги хабарига кўра, кеча, 29 июль куни соат 01:40ларда содир бўлган ЙТҲда Қўнғирот тумани ИИБ ҲПБ ТП профилактика катта инспектори подполковник М.Ганибаев олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.

Подполковник Ганибаев Мансур Жангабаевич «Nexia-1» русумли давлат белгиси 95 S 992 CА автомашинасида ўзига бириктирилган маъмурий ҳудудида хизмат олиб бориб, ушбу автомашина билан А-380-Гузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу автомагистрали йўлининг 868-869 км оралиғида йўлнинг четида турган пайтида, Қонликўл туманида яшовчи 1988 йили туғилган фуқаро К. Б. маст ҳолатда ўз бошқарувида бўлган «Nexia-3» русумли автомашинаси йўлнинг қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келиб, фуқаро Ж.Танатовнинг «Nexia-1» русумли автомашинасига келиб урилиши натижасида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Мазкур йўл транспорти ҳодисаси натижасида фуқаро Ж.Танатовнинг автомашинасида бўлган Қўнғирот тумани ИИБ ҲПБ ТП профилактика катта инспектори подполковник М.Ганибаев олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Қўнғирот тумани прокуратураси томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

1191
0