• 12 017 сум
    26.78
  • 13 713 сум
    -25.8
  • 161 сум
    -1.6
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 017 сум
    26.78
  • 13 713 сум
    -25.8
  • 161 сум
    -1.6
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
30 июля 2020

Махсус комиссия аъзоси шифохоналарда нега ПЗР-тест орқали COVID-19 аниқланаётганига жавоб берди

Тез орада  экспресс-тест, ИФА ва ИҲЛА тестлари давлат шифохоналарида ҳам қўлланила бошланади.

2285
0
UzNews

Бугун, 30 июль куни АОКАда Республика махсус комиссияси аъзоси Феруза Ҳамробоева иштирокида брифинг ўтказилди. 

Брифингда нима учун ПЗР-тест билан биргаликда бошқа усуллар билан вирусни аниқлаш йўлга қўйилмаётгани сўралди.

“Сиз назарда тутаётган тестлар – экспресс-тест, ИФА ва ИҲЛА тестлари ҳозирда республика миқёсида хусусий клиникаларда олиб борилмоқда. Тез орада давлат муассасаларида ҳам бу тестлар йўлга қўйилади”, деди Феруза Ҳамробоева.

Касалликни енгил даражасида даволанаётган бемор яшаш шароити бўйича оила аъзоларидан ижтимоий масофаланишда имконияти бўлмаса нима қилиш керак, деган саволга:

—  Бир хонали, ёки кўп қаватли уйларда яшовчи беморга хонанинг бир бурчагидан ётоқ ажратилиши керак. Ундан ташқари бу беморнинг атрофи 1-1,5-2 метр масофа сақлаши керак. Барча гигиеник қоидаларга тўлиқ риоя қилиши керак. Ниқоб тақиб юриш ва уни ҳар икки соатда алмаштириш тавсия этилади. Хоналарни нам тозалаш усули билан тозалаш, елвизаксиз хонани шамоллатиш керак, - деб жавоб берди у.

2285
0