• 11 989 сум
    -30.16
  • 13 664 сум
    -25.96
  • 153 сум
    -0.38
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 989 сум
    -30.16
  • 13 664 сум
    -25.96
  • 153 сум
    -0.38
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 1 августа 2020

Бош прокуратура аҳолига тарқатилган моддий ёрдам юзасидан баёнотини эълон қилди

Бош прокуратура моддий ёрдам пуллари тарқатилишдаги қонунбузарликлар ҳақида мурожаат қилиш мумкин бўлган штаблари ҳақида маълум қилди.

1397
0
UzNews

Ҳозирда айрим сайтлар ҳамда ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ жойларда аҳоли қатламларига моддий ёрдам пули ажратилиши жараёнида қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйилаётгани ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда. 

Бош прокуратура Матбуот хизматига кўра, мазкур Фармон ижросини тўлақонли таъминлаш мақсадида махсус штаб тузилиб, аниқ тадбирлар белгиланган ҳамда ҳудудий прокурорларга алоҳида топшириқлар юборилган.

Прокуратура органлари томонидан бу борада амалга оширилаётган ишлар, шу жумладан белгиланган пул маблағларининг тўлиқ ва ўз муддатида манзилли етказилиши алоҳида назоратга олинди, қонунбузилиши ҳолатлари аниқланган тақдирда қаътий чоралар кўрилиши таъминланади.

Агарда бундай ҳолатлар кузатилган тақдирда фуқаролардан тегишли ҳудуд прокуратурасига мурожаат қилиш сўралади.

Мурожаат учун телефонлар:  

Андижон вилоят прокуратураси – 74 227-1007

Бухоро вилоят прокуратураси – 65 221-1007 

Жиззах вилоят прокуратураси – 72 226-1007

Қашқадарё вилоят прокуратураси – 75 228-1007

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси – 61 222-1007

Навоий вилоят прокуратураси – 79 210-1007

Наманган вилоят прокуратураси – 69 227-1007

Самарқанд вилоят прокуратураси – 66 231-1007

Сирдарё вилоят прокуратураси – 67 235-1007

Сурхондарё вилоят прокуратураси – 76 223-1007

Тошкент шаҳар прокуратураси – 71 202-1007 

Тошкент вилоят прокуратураси – 71 230-1007

Фарғона вилоят прокуратураси – 73 244-1007

Хоразм вилоят прокуратураси – 62 226-1007

«Прокуратура органлари ҳар бир хабар юзасидан қонуний қарор қабул қилинишини таъминлайди ва фуқароларимиздан ваколатли идоралар томонидан тасдиқланмаган турли асоссиз хабарларга таянмасликни сўраб қолади. 

Бош прокуратура аҳоли орасида ёлғон, ҳақиқатга тўғри келмайдиган ва ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар ва материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш учун жиноий жавобгарлик мавжудлигини яна бир бор эслатади!» дейилади Бош прокуратуранинг расмий баёнотида.

1397
0