• 12 076 сум
    63.77
  • 13 800 сум
    69.27
  • 157 сум
    -0.82
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 076 сум
    63.77
  • 13 800 сум
    69.27
  • 157 сум
    -0.82
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 3 августа 2020

«Ўзстандарт»нинг собиқ ходими «СЭС» ҳужжатларини қалбакилаштиргани фош қилинди

У сертификат намуналарини “Paint” дастури ёрдамида ўзгартириш йўли билан қалбакилаштирган.

1690
0
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

«Ўзстандарт» агентлиги республика синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонасининг собиқ ходими аввалдан таниш бўлган 2 нафар тадбиркорга “Санитария-эпидемиология маркази”нинг хулосаларини қалбакилаштириб берган.

Аниқланишича, «Ўзстандарт» агентлиги республика синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонасининг собиқ ходими Ё.Т., ўзига олдиндан таниш бўлган Чирчиқ шаҳридаги хусусий тадбиркор 32 ёшли С.Р. ва МЧЖ менеджери 25 ёшли Д.К.,ларни алдаб, уларга ўзини гўёки ҳали ҳам «Ўзстандарт» агентлигида ишлаётгандек кўрсатган.

У чет элдан Ўзбекистон ички бозорида савдога чиқариш учун олиб келинган маҳсулотларга тегишли рухсат берувчи “Мувофиқлик сертификат”ларини ҳамда “Санитария-эпидемиология маркази”нинг хулосаларини ортиқча оворагарчиликларсиз қисқа муддатларда расмийлаштириб беришини ваъда қилиб, ўзининг уйида “Toshiba” русумли ноутбук электрон хотирасида мавжуд бўлган Агентликнинг сертификат намуналарини “Paint” дастури ёрдамида ўзгартириш йўли билан қалбакилаштирган.

Ё.Т. бу сохталаштирилган рухсат бланкаларини Д.Қ. ва С.Р., ларга жами 32.700.000 сўм эвазига сотиб, пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чирчиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 228-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Ё.Т., ЖКнинг 228-моддаси 2-қисми “а” банди ва 168-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбланувчи тариқасида жалб қилинган ҳамда унга нисбатан “гаров” эҳтиёт чораси қўлланилган. 

Жиноят иши айблов хулосаси билан тегишлилиги бўйича судга юборилган.

1690
0