• 12 089 сум
    23.49
  • 13 802 сум
    47.33
  • 154 сум
    -1.19
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 089 сум
    23.49
  • 13 802 сум
    47.33
  • 154 сум
    -1.19
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
3 августа 2020

Ўзбекистон Қирғизистонга $560 минглик инсонпарварлик ёрдами ажратди

Қиймати 560 минг долларлик гуманитар ёрдам таркибида 2 минг тонна ун, 9,5 минг дона комбинезон, 12 минг дона ниқоб ва бошқа воситалар бор.

1252
0
kabar.kg

Ўзбекистон Қирғизистонга $560 минглик инсонпарварлик ёрдами ажратди. Бу ҳақда “Кабар” ахборот агентлиги Қирғизистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири Замирбек Аскаровга таяниб маълум қилди.

Хабарга кўра, Ўзбекистон Қирғизистонга инсонпарварлик ёрдами сифатида қиймати 560 минг долларлик 2 минг тонна ун, 9,5 минг дона комбинезон, 12 минг дона ниқоб, 25 минг дона қўлқоп, 500 дона ҳимоя кўзойнаги, 200 дона пирометр, 45 тонна хлор етказиб берган. 

Шунингдек, халқаро ташкилотлардан ҳам Қирғизистонга қиймати 9 миллион сомлик шахсий ҳимоя воситалари, дезинфекция ишларини олиб бориш учун материаллар етказиб берилди, деган вазир бўлиб ўтган брифингда.

Мазкур ёрдам ҳудудлар ва соғлиқни сақлаш ташкилотларига тақсимланган.

1252
0