• 11 989 сум
    -30.16
  • 13 664 сум
    -25.96
  • 153 сум
    -0.38
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 989 сум
    -30.16
  • 13 664 сум
    -25.96
  • 153 сум
    -0.38
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 4 августа 2020

Туркияда қолиб кетган 42 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилади

Билет сотиб олган фуқаролар чегарадан ўтиш жараёнида Туркия ҳудудида бўлиш қонун-қоидаларини бузганлиги аниқланган.

1216
0
Транспорт вазирлиги

Ўзбекистон Республикасининг Туркиядаги ваколатхоналари ижтимоий тармоқларда тарқалган «16 ва 30 июль кунлари «Turkish Airlines» авиакомпанияси томонидан ташкил этилган чартер рейсда жами 42 нафар ўзбекистонлик йўловчи парвоздан қолиб кетган»и ҳақидаги хабар юзасидан изоҳ берди.  

Унга кўра, жорий йилнинг 16 июлида қолиб кетган 12 та фуқаро парвоз учун шакллантирилган рўйхатдан жой олмаган. Шунингдек, рўйхатда бўлмагани ҳолда билет сотиб олган фуқаролар чегарадан ўтиш жараёнида Туркия ҳудудида бўлиш қонун-қоидаларини бузганлиги аниқланган ва тегишли маъмурий чоралар кўрилган. Натижада улар тегишли чартер парвозига ўз вақтида етиб ололмаган.

«Turkish Airlines» авиакомпанияси ўз регламентига мувофиқ, парвозгача 1,5 соат вақт қолганда келмаган йўловчиларнинг ўрнига тегишли билетларни рўйхатда мавжуд бўлмаган бошқа йўловчиларга сотган. 

Шунингдек, юқоридагига ўхшаш ҳолат 30 июлдаги парвоз вақтида ҳам кузатилган.

Билдирилишича, Бош консуллик вакиллари 16 июлдаги парвоздан қолиб кетган фуқароларга тегишли консуллик-ҳуқуқий ёрдамни бериб, уларни мамлакатга қайтариш чораларини кўрмоқда. 

Ҳозирда 30 июлдаги парвоздан қолиб кетган фуқаролар билан ҳам алоқа ўрнатилган бўлиб, яқин кунлардаги чартер рейсларида уларнинг ҳам мамлакатга қайтарилиши таъминланади.

Ўзбекистон Республикасининг Туркиядаги ваколатхоналарининг маълум қилишича, айни пайтда Туркия томони билан пандемия шароитида ўзбекистонлик фуқароларнинг Туркияда бўлиш қоидаларини бузганлиги учун жарима қўлламаслик ҳақида келишувга эришилган.

Аммо бу тартиб пандемиядан олдин содир этилган ҳуқуқбузарлиулар учун тегишли эмас ва виза режимини бузган чет элликлар ҳаво йўли чегарасидан ўтиш жараёнида Туркия Миграция идорасининг бўлинмасига чақирилмоқда. У ерда эса турнақатор навбатда туриш анчагина вақтни талаб қилади. 

Маълумот учун, бугунги кунга қадар жами 4 343 нафар фуқарони Туркиядан Ўзбекистонга эвакуация қилишга эришилган.

1216
0