Россиянинг Cамара вилоятида, Қозоғистон билан чегара жойда марказий осиёлик мигрантларнинг чегарани кесиб ўтмоқчи бўлганида Росгвардия ходимлари билан тўқнашишган.
Маълум бўлишича, Самара вилоятидаги чегара қисмда Ўзбекистон ва Тожикистондан бўлган бир неча юз мигрант Қозоғистон орқали уйларига қайтишга уринган. Улар чегаранинг очилишини кутишдан чарчаб, чегарачилар қаршилигини енгиб ўтмоқчи бўлган ва уларга қарата тош отишган.
Қайд этилишича, мигрантлар чегарани кесиб ўтишга ҳаракат қилган. Видеода бир неча юз киши йўлда бораётгани, ҳарбий формали одамлар эса уларни тўхтатишга уринаётгани акс этган лавҳа кўзга ташланади. Мигрантлар тарафга каскали, қалқон ва резина таёқлар билан қуролланган ҳарбийлар югуриб келган. Ўртада тўқнашув юз берган. Самара вилояти ҳукумати вакили бу маълумотни тасдиқлаган. Аммо Росгвардия расмийлари можаро содир бўлганини рад қилган.
«Мендаги маълумотга кўра, бу кеча, 3 августда содир бўлган. Жабрланганлар, қўлга олинганлар йўқ. Буни тўқнашув дейиш қийин, шунчаки кўтарилиш бўлган. Ҳозирда чодирли лагерда хотиржамлик, у ерда ҳеч нарса содир бўлмаяпти», — деди Самара вилояти ҳукумати вакили РБК билан суҳбатда.
— Тошкент, Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси фуқаролардан нохуш эпидемиологик вазият туфайли ёпиқ бўлган Россия – Қозоғистон чегарасида тўпланмасликни сўрамоқда. Шунингдек, Ўзбекистон фуқароларидан ижтимоий тармоқлардаги ёлғон хабарларга ишонмаслик ва ўзлари бўлиб турган ҳудудда қолишни сўрамоқда, - деб қўшимча қилган.
Кейинроқ Росгвардия можаро содир бўлганини, аммо тўқнашувларда уларнинг вакиллари иштирок этмаганлигини билдирди.