• 12 089 сум
    23.49
  • 13 802 сум
    47.33
  • 154 сум
    -1.19
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 089 сум
    23.49
  • 13 802 сум
    47.33
  • 154 сум
    -1.19
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 6 августа 2020

“Кўп болали оила” деб ҳисобланиши учун оилада нечта фарзанд бўлиши керак?

Таҳлилларга кўра, “кўп болали оила” тушунчасига аниқ мезонлар белгиланмагани сабабли давлат томонидан берилаётган имтиёзлардан турлича фойдаланилмоқда.

2136
0
UzNews

Кўп болали оилаларнинг ҳуқуқий мақомини аниқ белгилаш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2020 йил 5 август куни бўлиб ўтган мажлисида депутатлар “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда атрофлича муҳокама қилдилар.

Мазкур йўналишда ўтказилган таҳлилларга кўра, “кўп болали оила” тушунчасига аниқ мезонлар белгиланмагани сабабли давлат томонидан берилаётган имтиёзлардан турлича фойдаланилмоқда.

“Кўп болали оила” тушунчаси 21 та қонун ҳужжатида, 5 та қонунда қўлланилиб, уларда бу тушунчаларга турли талқинлар берилган. Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда бугунги кунда қонун ҳужжатларида кўп болали оилаларнинг ҳуқуқий мақомини аниқ белгилаш зарурати вужудга келган.

Қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига “кўп болали оила” тушунчаси ва унинг ҳуқуқий мақомини белгиловчи қўшимча киритилмоқда. Унга кўра, тўрт нафар ва ундан ортиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган боласи бўлган оила кўп болали оила ҳисобланади. Бунда агар тўрт нафар ва ундан ортиқ болаларидан бир нафари ёки ундан кўпроғи таълимнинг кундузги шаклида ўқиётган ҳамда йигирма икки ёшга тўлмаган бўлса, бу оила ҳам кўп болали оилалар тоифасига киритилади.

Муҳокамалардан сўнг қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилинди.

2136
0