• 11 989 сум
    -30.16
  • 13 664 сум
    -25.96
  • 153 сум
    -0.38
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 989 сум
    -30.16
  • 13 664 сум
    -25.96
  • 153 сум
    -0.38
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
6 августа 2020

Термиз шаҳар ҳокимлиги ходимларининг 70 фоизидан ортиғи коронавирусга чалингани ростми? Ҳокимлик бунга муносабат билдирди

Ходимларда касаллик симптомсиз кечаётгани учун уй шароитида даволанишмоқда.

1505
0
iStock

Ижтимоий тармоқларда Термиз шаҳар ҳокимлиги ходимларининг 70 фоизидан ортиғида коронавирус инфекцияси аниқлангани мазмунидаги хабар тарқалди. Ҳокимлик Матбуот хизмати бу хабарларга расмий муносабат билдирди.

“Бугун инсоният жиддий синов билан юзлашган бир пайтда коронавирус инфекциясини юқтиришдан ҳеч ким истисно эмас. Бу касалликдан ҳеч ким кафолатли ҳимояланмаган.

Термиз шаҳар ҳокимлиги биносига кираверишда ҳароратни ўлчаш сканерлари, дезинфекция воситалари қўйилган. Ҳозирда фақатгина зарур бўлган ходимларгина бевосита ишга жалб этилган. Мутахассисларнинг бир қисми қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқарилган, айримларининг эса масофадан туриб (онлайн) ишлаши ташкил этилган.

Термиз шаҳар ҳокимлигида ишловчи жами 3 нафар ходимда (70 фоизидан ортиғида эмас!) коронавирус инфекцияси аниқланган бўлиб, уларда касаллик симптомсиз кечаётгани учун уй шароитида даволанишмоқда. Инфекция аниқланган ходимлар уй шароитида, масофадан ишлаётган ҳамкасбларимиздир. 

Шуларни инобатга олиб, жамиятдаги барча жараёнларга бефарқ бўлмаган фуқароларимиздан COVID-19 пандемияси ва карантин тадбирлари фонида ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилаётган ушбу мазмундаги ёлғон ахборотларга ишонмасликларини сўраймиз.

Ижтимоий тармоқлардаги гуруҳ администраторлари ҳамда шахсий аккаунт эгаларига эса аҳоли орасида турли миш-мишлар пайдо бўлишига олиб келадиган бундай ёлғон маълумотларни тарқатиш қонун олдида жавобгарликни келтириб чиқаришини эслатиб ўтамиз”, дейилади хабарда.

1505
0