• 12 054 сум
    18.81
  • 13 932 сум
    16.93
  • 167 сум
    -0.9
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 054 сум
    18.81
  • 13 932 сум
    16.93
  • 167 сум
    -0.9
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Спорт 12 августа 2020

Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари кейинги йилга қолдирилди

Яман, Сингапур ва Саудия Арабистонига қарши ўйинлар 2021-йилда ўтказилади.

1838
0
the-afc.com

Осиё футболи конфедерацияси кўплаб давлатларда коронавирус пандемияси давом этаётгани туфайли 2022-йилги Жаҳон Чемпионати ва 2023-йилги Осиё Кубоги учун саралаши ўйинлари кейинги йилга қолдирилганини эълон қилди.  

Конфедерация ФИФА билан келишган ҳолда бундай қарорга келган. 

Режага кўра, жорий йилнинг октябрь ва ноябрь ойларида саралаш ўйинлари бўлиб ўтиши лозим эди. Учрашувларнинг янги саналари ОФК томонидан тез орада эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш босқичи доирасида октябрь ва ноябрь ойида Яман, Сингапур ва Саудия Арабистонига қарши ўйнаши керак эди.

“Д” гуруҳидан жой олган Вадим Абрамов шогирдлари 5 ўйинда 9 очко жамғарган ҳолда пешқадамлик қилмоқда. Бир ўйин кам ўтказган Саудия Арабистони терма жамоаси 8 очко билан 2-ўринда бормоқда.

1838
0