• 12 076 сум
    63.77
  • 13 800 сум
    69.27
  • 157 сум
    -0.82
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 076 сум
    63.77
  • 13 800 сум
    69.27
  • 157 сум
    -0.82
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Экономика 12 августа 2020

Пандемия оқибатида 11 мингта саноат корхонасининг даромади тикланмаган

Президент ҳокимлар саноат билан шахсан шуғулланиши кераклигини таъкидлади.

1016
0
president.uz

Шавкат Мирзиёев бугун, 12 август куни ҳудудларда саноатни ривожлантириш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишини ўтказди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.  

Унда  коронавирус пандемияси туфайли 11 мингта саноат корхонасининг даромади тикланмагани айтилди. Уларнинг асосий қисми тўқимачилик, озиқ-овқат, мебелсозлик, металл буюмлар, қурилиш материаллари корхоналаридир.

Шу боис, тўлиқ қувватда ишламаётган корхоналарни жонлантириш, уларга бориб, хомашёси, айланма маблағи, маҳсулот бозори билан боғлиқ масалаларга кўмаклашиш бўйича топшириқлар берилди. Ҳокимлар саноат билан шахсан шуғулланиши кераклиги таъкидланди.

Иқтисодиёт тармоқларини электр энергияси ва табиий газ билан барқарор таъминлаш, барча лойиҳаларни ўз вақтида ишга тушириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Саноат кооперацияси ва маҳаллийлаштириш масалалари атрофлича муҳокама этилди. Режадаги 133 та лойиҳа ишга тушмагани, яна 261 таси тўлиқ қувватга етмагани, оқибатда 1,1 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилмай қолгани кўрсатиб ўтилди. Бу борадаги камчиликлар вилоятлар кесимида таҳлил қилиниб, уларни ҳал этиш чоралари белгиланди.

Пандемия даврида маҳсулотни намойиш қилиш имконияти чеклангани боис Электрон кооперация порталидан кенг фойдаланиш муҳимлиги таъкидланди.

Мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган барча товарларни ушбу кооперация порталига жойлаштириш, унинг мақоми ва савдо ҳажмларини кескин кўтариш бўйича топшириқ берилди.

1016
0