• 12 054 сум
    18.81
  • 13 932 сум
    16.93
  • 167 сум
    -0.9
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 054 сум
    18.81
  • 13 932 сум
    16.93
  • 167 сум
    -0.9
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
15 августа 2020

Коронавирус: аниқланган янги ҳолатларнинг барчаси Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда COVID-19’дан соғайиш кўрсаткичи 85 фоизга етди. Даволанаётган беморлар сони эса 5 мингдан камайди.

1422
0
Миллий гвардия

2020 йил 15 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 34528 (+277) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.  

Янги касалланиш ҳолатларининг барча 277 нафари ҳам Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Навоий шаҳрида яшаган 53 ёшли У.Х. (эркак) ҳамда Нурафшон шаҳрида яшаган 79 ёшли Б.Ж. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Бугун айни пайтга қадар юртимизда 667 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, жами соғайганлар 29328 нафарга (85 фоиз) етди.

Ҳозирда 4975 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

1422
0