• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 17 августа 2020

Беларусь ҳукумати истеъфо берди

Ҳозирги ҳукумат таркиби янгиси шакллантирилгунига қадар ўз вазифасини бажаришда давом этади.

1313
0
Sputnik / Виктор Толочко

Беларусь ҳукумати қайта сайланган президент олдида ўз ваколатларини топширган, дея хабар бермоқда Sputnik Беларусь. 

Тегишли қарор 15 август куни Бош вазир Роман Головченко томонидан имзоланган. Ҳужжат қабул қилинган кунидан эътиборан кучга киради. Қарор миллий ҳуқуқий порталда эълон қилинган.

Президент Александр Лукашенко ўша куниёқ ҳукумат ваколатлари бўйича тегишли фармонга имзо қўйган.

Энди Бош вазир, унинг ўринбосарлари, вазирлар ва давлат қўмиталари раислари Вазирлар Кенгашининг янги таркиби тузилгунига қадар ўз вазифаларини бажаришда давом этишади.

1313
0