• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
18 августа 2020

Ўзбекистонда коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи 88 фоизга етди

Жами 35 927 нафар бемордан 31 580 нафари соғайди.

1371
0
Миллий гвардия

Соғлиқни сақлаш вазирлиги кеча, 17 август куни мамлакатимизда 598 ҳолатда касаллик қайд этилганини маълум қилди.

Уларнинг барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 4 нафар, Тошкент вилоятида 2 нафар, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Кеча Тошкент шаҳри, Андижон, Навоий, Тошкент, Сирдарё, Наманган ҳамда Хоразм вилоятларида жами 607 нафар бемор соғайди. Жами 35 927 нафар бемордан 31 580 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 88 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 4 109 нафар бемордан 593 нафари оғир, 178 нафари эса ўта оғир аҳволда қолмоқда.

1371
0