• 12 089 сум
    23.49
  • 13 802 сум
    47.33
  • 154 сум
    -1.19
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 089 сум
    23.49
  • 13 802 сум
    47.33
  • 154 сум
    -1.19
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
18 августа 2020

Ўзбекистонда COVID-19’га чалинганлар сони 36 мингдан ошди

ССВ 4 280 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилаётганини маълум қилди.

1195
0
Миллий гвардия

2020 йил 18 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 36 100 (+173) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, янги касалланиш ҳолатларининг 162 нафари Тошкент шаҳрида, 9 нафари Наманган вилоятида ҳамда 2 нафари Фарғона вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Яшнобод туманида яшаган 60 ёшли Д.П. (аёл) ҳамда Учтепа туманида яшаган 52 ёшли А.Э. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда 31 580 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (87 фоиз) соғайган.

Ҳозирда 4 280 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 593 нафари оғир, 178 нафари эса ўта оғир аҳволда.

1195
0