• 12 093 сум
    4.37
  • 13 867 сум
    65.45
  • 155 сум
    0.75
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 093 сум
    4.37
  • 13 867 сум
    65.45
  • 155 сум
    0.75
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 18 августа 2020

Ўзбекистоннинг Топ-15 «Ақл марказлари» эълон қилинди

«Ақл марказлари» — ижтимоий-сиёсий муаммоларни ўрганиш билан шуғулланувчи ва мустақил фикр ҳамда тавсиялар берувчи экспертлик-таҳлилий ташкилотлар ҳисобланади.

4030
0
strategy.uz

Халқаро нашрларда чоп этилганлик, тадқиқотлар ва экспертлар фикри, форумлардаги иштироки ва халқаро рейтингларда қайд этилиши бўйича шаклланган Ўзбекистоннинг «Ақл марказлари» Топ-15 талиги эълон қилинди. Бу ҳақда ▪️ «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати хабар берди.

Улар қуйидагича:

- Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактаби

- Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти

- Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти

- Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти

- Халқаро муносабатлар ахборот-таҳлил маркази

- Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти

- «Билимлар карвони» ННИМ

- «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати

- Ҳуқуқий муаммоларни ўрганиш маркази

- «Маъно» тадқиқот ташаббуслари маркази

- Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича марказ

- Иқтисодий ривожланишга кўмаклашиш маркази

- «Таҳлил»  ижтимоий тадқиқотлар маркази

- «Тараққиёт стратегияси» маркази

- Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

«Ақл марказлари» — ижтимоий-сиёсий муаммоларни ўрганиш билан шуғулланувчи ва мустақил фикр ҳамда тавсиялар берувчи экспертлик-таҳлилий ташкилотлардир. Улар дунёнинг ривожланган мамлакатларида сиёсатни шакллантиришда етакчи роль ўйнайди, турли вазиятларда экспертлик фикрларини тавсия қилади: глобал иқтисодий инқирозга қарши курашишдан тортиб жанговар ҳаракатлар таҳлилигача.

Таҳлилий ва тадқиқот институтлари оммавий таҳлиллар ривожига имкон беради, давлатнинг қарорлар қабул қилишида, ислоҳотларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишида кўмак беради” дейилади хабарда. 

Маълумот учун, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Пенсильвания университети томонидан тузилган «Global Go To Think Tank Index Report 2019» рейтингида Марказий Осиёдаги энг яхши 63 илмий-тадқиқот таҳлилий институтлари орасида 10-ўринни эгаллаган. 2020 йилдаги рейтингда Ўзбекистоннинг яна бир неча таҳлилий марказлари бор: Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (26) ҳамда «Таҳлил»  ижтимоий тадқиқотлар маркази (33).

4030
0