• 11 989 сум
    -30.16
  • 13 664 сум
    -25.96
  • 153 сум
    -0.38
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 989 сум
    -30.16
  • 13 664 сум
    -25.96
  • 153 сум
    -0.38
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 18 августа 2020

Мактаб ва боғчалар очилишига тайёргарлик кўрилмоқда

Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси мактаб ва боғчалар очилишига қайси шартлар асосида рухсат берилишини маълум қилди.

1531
0
Халқ таълими вазирлиги

Бугун, 18 август куни АОКАда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Рустам Икромов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Рустам Икромов тегишли тадбирлар олиб борилганидан сўнг мактаб ва боғчалар очилишига рухсат берилиши ҳақида маълум қилди.

– Мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларида ўз фарзандларимиз таълим олишади. Бу масалада эътибор бериш керак бўлган жиҳатлар кўп. Ишлаб чиқилаётган тадбирлар шунчаки ҳисобот учун эмас, балки фарзандларимизни ижтимоий ҳаётга тезроқ қайтариш, карантин шароитида уларнинг руҳиятида кузатилган ўзгаришларни бартараф қилиш, улар қатнайдиган муассасаларда коронавирус тарқалишига имкон қадар тўсқинлик қилишга қаратилган чоралар белгиланиши лозим.

Айни кунларда Мактабгача таълим вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда таълим муассасаларида амал қилувчи санитария меъёрлари ишлаб чиқилмоқда, - деди Рустам Икромов.

Таъкидланишича, мазкур меъёрлар Адлия вазирлиги томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади ҳамда барча томонидан бажарилиши бирдек мажбурийлиги белгилаб қўйилади.

Шундан кейин мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим мактабларига фаолиятини бошлаш учун рухсат берилади.

1531
0