• 12 012 сум
    7.46
  • 13 731 сум
    39.74
  • 158 сум
    1.03
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 012 сум
    7.46
  • 13 731 сум
    39.74
  • 158 сум
    1.03
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 19 августа 2020

Тўрткўл туман ИИБдан маҳаллий шифохонага олиб борилган фуқаро 15 кун комада ётди ва вафот этди

Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида яшовчи фуқаро ИИБдан шифохонага олиб борилган, аммо у ерда зарур тиббий ёрдам кўрсатилмаган.

1358
0
UzNews.uz

Жорий йил 26 июль куни соат 16-00 ларда Тўрткўл тумани, “Янгиобод” МФЙда яшовчи фуқаро И.С спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолатда уйига  келиб, оила аъзолари билан ўзаро жанжаллашиб, натижада С.С.нинг турмуш ўртоғи Ч.Х туман ИИБга қўнғироқ қилиб, турмуш ўртоғи маст ҳолатда жанжал қилаётганлиги ҳақида хабар қилган.   

Фуқаро Ч.Хнинг чақирувига асосан, Тўрткўл туман ИИБ профилактика инспекторлари М.Ж ва М.Дж.лар  воқеа жойига етиб келишган ва И.С.ни туман ИИБнинг таянч пунктига олиб кетишган.

Тўрткўл туман ИИБнинг таянч пунктида фуқаро И.С кўнгли беҳузур бўлаётганлигини айтганлиги учун профилактика инспектори томонидан И.С.нинг турмуш ўртоғи ва тез-тиббий ёрдам телефон орқали чақиртирилиб, И.С. туман тиббиёт бирлашмасига юборилган.

Тўрткўл тумани тиббиёт бирлашмасига келтирилган И.С. беҳуш ҳолатида бўлсада, шифокорлар томонидан ўз вақтида зарур тиббий муолажалар ўтказилмасдан, унинг спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст бўлганлиги ва ухлаб қолганлиги важ қилиниб, шу куни қариндошлари орқали уйига рухсат бериб юборилган.

Натижада беҳуш бўлган, кома ҳолатидаги фуқаро И.С. уйида ҳам ўзига келмаганлиги сабабли 2020 йил 27 июль куни яна туман тиббиёт бирлашмасига олиб борилиб, тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган ва 2020 йил 11 августда ўзига келмасдан шифохонада вафот этган.

Терговга қадар текширув давомида фуқаро И.С.нинг ўлими сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратурасининг маълум қилишича, мазкур ҳолат бўйича Тўрткўл туман прокуратураси томонидан 2020 йил 19 август куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 207-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1358
0