• 12 014 сум
    -10.88
  • 13 650 сум
    6.88
  • 160 сум
    -0.46
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 014 сум
    -10.88
  • 13 650 сум
    6.88
  • 160 сум
    -0.46
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 20 августа 2020

Хоразмда тадбиркордан $20 000 пора талаб қилган мансабдор ушланди

Тупроққалъа тумани ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи ер майдони ажратиб бериш эвазига фуқародан катта миқдорда пора талаб қилган.

1216
0
UzNews.uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ДХХнинг Хоразм вилоят бошқармалари томонидан тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилган.

Унда Тупроққалъа тумани ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи М.Р. “Д.” МЧЖнинг иш юритувчиси Р.дан жамиятга тумандаги Гурлан массиви ҳудудидан балиқчилик кўли ташкил қилиш учун 15 гектар ер майдони ажратиб бериш эвазига 20 000 АҚШ доллари пора талаб қилиб олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

1216
0