• 12 089 сум
    23.49
  • 13 802 сум
    47.33
  • 154 сум
    -1.19
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 089 сум
    23.49
  • 13 802 сум
    47.33
  • 154 сум
    -1.19
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 21 августа 2020

“Симоб” моддасини $17,5 мингга пуллаётган шахс қўлга олинди

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

2795
0
Давлат божхона қўмитаси

Жиззахда фуқаро 3 килограмм 245 грамм “симоб” моддасини сотаётган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан қўлга олинди.

Маълум қилинишича, Жиззах вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлиги хизмати вакиллари билан ҳамкорликда юқори даражада хавфли ҳисобланувчи “симоб” моддасининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида фуқаро А.Б. ўзига тегишли бўлган 3 килограмм 245 грамм “симоб” моддасини 17 500 АҚШ долларига сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, Давлат стандартига мувофиқ симоб ва симобли бирикмалар хавфли бўлган 8 тоифадаги юкларга киради. Айниқса, симобнинг очиқ ҳолда буғланиб ҳавода тарқалиши инсон соғлиғига жиддий зарар етказиши мумкин.

2795
0