• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Погода 21 августа 2020

Ўзбекистонда яқин кунларда иссиқ ҳаво ҳарорати сақланиб туради

Синоптиклар ўзбекистонликларни дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кутаётгани ҳақида маълумот берди.

1248
0
Марат Наджибаев / UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун бутун Ўзбекистон ҳудудида об-ҳаво очиқ ва иссиқ бўлади, ҳарорат +32...+37 даражани ташкил қилади.

Дам олиш кунлари республика ҳудудига хорижий жанубдан иссиқ ва қуруқ оқим кириши кучаяди.

Мамлакатнинг катта қисмида об-ҳаво кам булутли бўлади. Ҳарорат кўтарилиб, якшанба куни кундузи +37...+39 даражагача етади.

23 августда республиканинг шимолий туманларида Кавказ ҳудудидан кирадиган кам нам ҳаво ҳисобига об-ҳаво ўзгаради.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида булутлилик ортади, ёғингарчилик бўлмайди, фақат Оролбўйи туманларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Душанба куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида булутлилик ортади, бироқ, юқори ҳарорат фони сақланиб туради, республиканинг шимолий туманларида ҳарорат +28...+33 даражагача пасаяди.

23 август куни шимолий вилоятларда, 24 августда эса барча вилоятлар бўйича айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин.

1248
0