• 11 963 сум
    50.85
  • 13 971 сум
    97.5
  • 155 сум
    1.96
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 963 сум
    50.85
  • 13 971 сум
    97.5
  • 155 сум
    1.96
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
25 августа 2020

Олимлар биринчи маротаба коронавирусга қайта чалиниш мумкинлигини тасдиқладилар

Гонконг университети тадқиқотчилари коронавирусни қайта юқтириб олиш бўйича дастлабки ҳолат тасдиқланганини маълум қилдилар.

1032
0
Газета «Жэньминь Жибао»

RTHK телерадиокорпорациясининг хабарига кўра, Гонконг университети (HKU) тадқиқотчилари томонидан коронавирусни қайта юқтириб олиш бўйича дастлабки ҳолат тасдиқлангани ҳақида маълум қилинган.

Маълумотларга қараганда, 33 ёшли эркакда COVID-19га чалиниб, касалликдан тузалганидан тўрт ярим ой вақт ўтгач, яна инфекция юқтириб олиш ҳолати кузатилган. Ушбу бемор биринчи марта коронавирус инфекциясига чалинганида, унда касалликнинг енгил белгилари кузатилган, ҳозирда эса ушбу аломатлар ҳам мавжуд эмас.

Олимларнинг фикрича, такрорий инфекция эркак Испаниядан қайтганидан кейин янги вирус томонидан қўзғатилган.

Вирус геноми текширилганида коронавируснинг иккинчи штамми биринчисидан фарқли экани ва июль-август ойларида Европада тарқалган штаммга ўхшаш экани аниқланган.

1032
0