• 12 054 сум
    18.81
  • 13 932 сум
    16.93
  • 167 сум
    -0.9
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 054 сум
    18.81
  • 13 932 сум
    16.93
  • 167 сум
    -0.9
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 26 августа 2020

Футболдаги жанжал 16 ёшли ўспириннинг ўлимига сабаб бўлди

Сурхондарёда стадионда рақиб жамоадаги икки ўспирин жанжаллашиб қолди. Низони ҳал қилиш учун улар майдондан ташқарига чиқиб яккама-якка уришишган.

1373
0
Тергов департаменти

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар беришича, 2020 йилнинг 23 август куни соат 20:45 да 16 ёшли вояга етмаган А.А., Сурхондарё вилояти Қизириқ тумани “Истиқлол” маҳалласида жойлашган кичик футбол ўйингоҳида футбол ўйнаётган вақти рақиб жамоадаги 16 ёшли вояга етмаган И.Х., билан ўзаро тортишиб, яккама-якка уришиш мақсадида, стадиондан ташқарига чиқиб, жанжални давом эттирган вақтида, А.А., чап оёғи тиззаси билан И.Х.,нинг олд кўкрак ўрта соҳасига бир марта зарб билан тепиб тан жароҳати етказган.  

Оқибатда вояга етмаган И.Х., олган тан жароҳати оқибатида соғлиғи ёмонлашиб, ҳодиса жойида вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича Қизириқ туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан А.А.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (жабрланувчининг ўлимига олиб келган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, А.А. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган ва процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

1373
0