• 12 076 сум
    63.77
  • 13 800 сум
    69.27
  • 157 сум
    -0.82
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 076 сум
    63.77
  • 13 800 сум
    69.27
  • 157 сум
    -0.82
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 27 августа 2020

Орқа тарафга ҳаракатланган юк машинаси тўйдан қайтаётган фуқарони уриб юборди

Маст ҳолатдаги эркак тўй декорациялари ортилган юк машинаси тагида қолиб кетган.

1109
0
ИИВ ЙҲХББ

ИИВ ЙҲХББ ахборот хизматининг хабарига кўра, 26 август куни соат 00:50да Самарқанд вилоятининг Самарқанд туманидаги «Қамчинон» маҳалласида ЙТҲ содир бўлган.

Аниқланишича, 27 ёшли Ф.Ф. «Зил-1360» русумли юк машинасини орқага бошқараётиб, маст ҳолатдаги 43 ёшли Д.Т.ни автомобилнинг чап орқа шиналари билан босиб кетган.

Оқибатда фуқаро Д.Т. олган оғир тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган.

Қайд этилишича, автомобиль ҳайдовчиси тўй жиҳозларини ортиб кетаётган, фуқаро Д.Т. эса тўйдан маст ҳолда чиқиб кетаётган бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЎзР ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1109
0