Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар беришича, ЙҲХБ ходимлари TikTok ижтимоий тармоғида фойдаланувчилардан бири автомобиль давлат рақамини яширувчи автоматлаштирилган пардачани “намойиш” қилганига эътибор беришган.
Маълум бўлишича, ушбу Lacetti русумли автомобилнинг (давлат рақами 01 J 703 VA) турар жойи ва ҳайдовчиси – тошкентлик 36 ёшли Саидбек А. эканлиги аниқланган. Текширув давомида давлат рақамидаги пардачадан ташқари ёритувчи мосламалардан фойдаланиш қоидалари ҳам бузилганлиги қайд этилган.
Икки нафар холислар иштирокида ўрнатилган мосламалар ечилиб, автомобиль жарима майдончасига жойланган, ҳайдовчига нисбатан эса маъмурий жарима белгиланган.