• 12 093 сум
    4.37
  • 13 867 сум
    65.45
  • 155 сум
    0.75
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 093 сум
    4.37
  • 13 867 сум
    65.45
  • 155 сум
    0.75
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Спорт 1 сентября 2020

Диёр Имомхўжаев ЎзПФЛ директорлигидан кетгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

Ўз вазифамни тарк этсам, ўқувчиларимга албатта хабар бераман. Шу вақтгача улардан ҳеч нарса яширмаганман, деган у.

1628
0
Championat.asia

Кеча ЎзПФЛ  бош директори вазифасини бажариб келаётган Диёр Имомхўжаев ишдан кетгани ҳақидаги хабарлар тарқалганди.  Ушбу хабарларга Диёр Имомхўжаев Telegram-каналида муносабат билдирди:  

“Кеча оқшом ўзим ҳақимдаги хабарларни мароқ билан ўқиб чиқдим. Айримлар учун байрам байрамдек бўлсин учун пост қолдирмадим.  

Ўз вазифамни тарк этсам, ўқувчиларимга албатта хабар бераман. Шу вақтгача улардан ҳеч нарса яширмаганман, бундан кейин ҳам шундай бўлади, биз беркиниб ўрганмаганмиз. Шу вақтгача айтганларимдан ва қилганларимдан афсусда эмасман. ТВ оқали мени оилам томоша қилади, уларнинг қаршисида эса ҳеч қачон ёлғон гапирмайман.

Ҳозирча Навбаҳор — Пахтакор учрашуви ўз вақтида ўтаётганидан хурсандман. Мана шундай ўйинлар, қарама-қаршиликлар аслида терма жамоани кучли қилади. Биз кучли терма учун чемпионатни қурбон қилиш йўлидан эмас, кучли чемпионат орқали кучли термага асос солишдан йўлидан юрамиз. Бу йўлдаги қарама-қаршиликлардан эса қўрқмаймиз. 

Барчангизни истиқлол байрами билан муборакбод этаман. Эркимиз, ғуруримиз ва оримиз доим ўзимиз билан бўлсин!” дея хабар қолдирган у.

1628
0