• 12 024 сум
    7.36
  • 13 643 сум
    -69.76
  • 160 сум
    -0.22
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 024 сум
    7.36
  • 13 643 сум
    -69.76
  • 160 сум
    -0.22
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 3 сентября 2020

Бизнеси “ўлаётган”лар: Жомбойдаги 25 та тадбиркор нега ўз фаолиятини тўхтатган?

Жомбой туманида мавжуд 1 171 та кичик бизнес субъектларининг 25 таси жорий йилнинг 1-ярим йилилигида истиқболсиз деб топилган ва тугатилган.

1312
0
UzNews.uz

Бугунги кунда тадбиркорларга берилаётган имкониятлар замирида маҳаллий халқни иш ўрни билан таъминлаш ва бунинг ортидан эса ҳар бир оила учун доимий даромад манбаи яратиш ётади. 

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ҳозирда республика бўйича  370 358 та тадбиркорлик субъекти бўлиб, улардан 31,7 мингтаси Самарқанд вилояти ҳиссасига тўғри келади.

Вилоятдаги мазкур 31,7 мингта кичик бизнес субъектларининг асосий қисми, яъни 17,2 мингтаси сўнгги 3 йилда ташкил этилган. Шунингдек, жорий йил 15 август ҳолатига 4 294 та кичик бизнес субъектлари фаолияти турли сабаблар билан тугатилган.

Албатта вилоятда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир ишлар ҳам олиб борилмоқда. Бу борада ўтган бир ой давомида 492 та корхонанинг фаолияти қайта тикланган.

Жумладан, 2020 йилнинг январь-июль ойларида Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида мавжуд 1 171 та кичик бизнес субъектларининг 25 таси истиқболсиз деб топилган ва тугатилган. битта корхона фаолияти эса қайта тикланган. 

2019 йилда ташкил этилган 371 та кичик бизнес субъектларидан эса 26 таси фаолият кўрсатмаяпти.

Мазкур ҳолатлар юзасидан изоҳ олиш мақсадида туман прокурори, 2-сектор раҳбари Алишер Турумов билан суҳбатлашдик. 

– Биз фаолияти тўхтаб қолган корхоналарнинг ҳар бирини таҳлил қилиб чиқяпмиз. Таҳлил натижаларида аниқландики, бу корхоналарнинг асосий қисми аутсорсинг хизмати билан, яъни мактабгача таълим муассасаларига озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берувчи ташкилотлар ҳисобланади. МТМларнинг фаолияти пандемия даврида тўхтатилганлиги сабабли мазкур тадбиркорлик субъектлари фаолиятига салбий таъсир қилган. Айни пайтда карантин чекловлари босқичма-босқич юмшатилаётгани муносабати билан тумандаги тўртта сектор раҳбарлари уларнинг фаолиятини қайта тиклаш устида ишлаяпмиз, - дейди туман 2-сектор раҳбари.

Шунингдек, 4 та тадбиркорлик субъектининг иши судда эканлиги сабабли ҳамда 2 нафар тадбиркор вафот этгани ва уларнинг тадбиркорлик фаолиятига эгалик ҳуқуқини аниқлаштириш жараёни кетаётгани сабабли мазкур корхоналар фаолияти ҳам вақтинча тўхтаб қолган.

– Бизнинг асосий мақсадимиз мазкур корхоналар фаолиятини сентябрь ойининг сўнггига қадар қайта тиклаш бўлиб турибди, - дейди Алишер Турумов.

Тумандаги сектор раҳбарларининг тадбиркорларни қўллаб-қувватлашларидаги саъй-ҳаракатлари, албатта, диққатга сазовор. Зеро, бугунги кунда биргина тадбиркорнинг фаолиятини қайта тиклаш 5-10 кишининг иш билан таъминлайди, бошқачароқ айтганда 5-10 оиланинг доимий даромади бўлади.

Маълумот учун, Жомбой туманида 2020 йилнинг август ойи ҳолатига жами аҳолининг 14,8 фоизи, яъни 10 362 нафар фуқаро ишсиз ҳисобланади.  

Шулардан 1 218 нафар фуқаро ишсизлиги сабабли камбағал оилалар рўйхатида туради.

Элбек Боймурадов

UzNews.uz мухбири

1312
0