• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Назначения 3 сентября 2020

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигида янги тайинловлар амалга оширилди

Агентлик директорининг янги ўринбосарлари тайинланди.

4143
0
t.me/argos_uz

Президент фармони билан Хасанов Атабек Абдирашидович Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.  

Хасанов Атабек Абдирашидович унгача ушбу агентликнинг Инсон ресурслари ва кадрлар салоҳиятини ривожлантириш департаменти мудири лавозимида ишлаб келаётган эди.

Хасанов Атабек Абдирашидович 1985 йилда Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида таваллуд топган. 

2006 йилда Ўзбекистон Миллий университетининг бакалавр босқичини, 2008 йилда Ўзбекистон Миллий университетининг магистратура босқичини тамомлаган. 2013 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат  бошқаруви академиясини тамомлаган. Сиёсий фанлар бўйича PhD доктори.

Фармон билан Мусаев Амиртемурхон Фатихович Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директори ўринбосари лавозимига тайинланди.  

Мусаев Амиртемурхон Фатихович шу кунга қадар Президент Администрациясида масъул лавозимда ишлаб келаётган эди. 

Мусаев Амиртемурхон Фатихович 1967 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. У 1992 йилда Тошкент техника университетини тамомлаган.  2015 йилда «Содиқ хизматлари учун» медали билан тақдирланган.

4143
0