• 12 093 сум
    4.37
  • 13 867 сум
    65.45
  • 155 сум
    0.75
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 093 сум
    4.37
  • 13 867 сум
    65.45
  • 155 сум
    0.75
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Экономика 3 сентября 2020

Энди исталган миқдордаги валютани паспортсиз айирбошлаш мумкин

Олдин фуқаро 100 АҚШ долларигача нақд чет эл валютасини паспортсиз харид қилишига рухсат бериларди.

1662
0
UzNews.uz

Адлия вазирлиги хабарига кўра, валюта операцияларини амалга оширишда қуйидаги янгиликлар жорий этилди:

—  жисмоний шахслар билан валюта операцияларини амалга оширишда улардан паспорт нусхаси талаб қилиш билан боғлиқ норма чиқариб ташланди;

—  банклар томонидан мижозлар билан валюта операцияларини амалга оширишда ортиқча вақт ва ҳужжатлар талаб этилиши билан боғлиқ нормалар бекор қилинди; 

—  хўжалик юритувчи субъектларнинг маблағларини конвертация қилиш жараёнлари ҳамда чет эл валютасини сотиб олиш учун тақдим этиладиган буюртмаларни банклар томонидан кўриб чиқиш тартиби соддалаштирилди;

—  валюта биржаси савдоларида иштирок этиш учун мижознинг ҳисобварағида қатъий равишда маблағлар резерв қилиниши бўйича талаб бекор қилинди;

—  сотиб олинган маблағлардан фойдаланиш борасида қўшимча қулайликлар яратилди, хусусан, банк мижозларининг махсус валюта ҳисобварағига турли хил сабабларга кўра қайтиб тушган валюта маблағларидан такроран фойдаланиш имконияти яратилди;

—  Марказий банк томонидан айирбошлаш шохобчаларини рўйхатга олиш ва уларга гувоҳномалар бериш амалиёти бекор қилинди;

—  айирбошлаш операцияларини расмийлаштириш тартиби, валюта айирбошлаш шохобчаларида ходимлар сони, хавфсизлик талаблари, уларни мониторинг қилиш ва бошқа талаблар тижорат банклари томонидан мустақил белгиланади.

Аввалги қоидаларга кўра, резидент жисмоний шахсларга эквиваленти 100 АҚШ долларигача (шу жумладан, эквиваленти 100 АҚШ долларига тенг миқдорда) нақд чет эл валютаси харид қилишда шахсини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиш лозим эмас эди.

Эслатиб ўтамиз, жисмоний шахслар 1 сентябрдан 70 миллион сўмгача бўлган нақд валютани декларацияда кўрсатмаслиги мумкин.

1662
0