• 12 089 сум
    23.49
  • 13 802 сум
    47.33
  • 154 сум
    -1.19
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 089 сум
    23.49
  • 13 802 сум
    47.33
  • 154 сум
    -1.19
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 4 сентября 2020

Тошкентда 22 ёшли она 2 яшар қизи билан автомобиль уриб кетиши оқибатида ҳалок бўлди

18 ёшли ҳайдовчи 2 нафар пиёдани уриб юборган ва бошқарувни йўқотиб Spark билан тўқнашган.

1428
0
Тошкент шаҳар ИИББ

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабарига кўра, бугун, 4 сентябрь куни тахминан соат 11.00 да Шайхонтоҳур тумани Шофайиз кўчасида бошқа шахсга тегишли бўлган Lacetti русумли автомобилни тегишли ҳужжатларсиз бошқариб борган 18 ёшли Бекзод Ю. икки нафар пиёдаларни уриб юборган ва бошқарувни йўқотиб, қарама қарши ҳаракат йўлига ўтиб 51 ёшли Маъруфжон К. бошқарувидаги Spark русумли автомобил билан тўқнашган.  

ЙТҲ натижасида пиёдалар – 22 ёшли Н.М. (К.) ва унинг икки ёшли қизи Н.К.лар олинган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган. Автомобиль ҳайдовчилари эса шифохонага ётқизилган.

Ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми (“Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.

1428
0